Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг террорчилик мақомини қайта кўриб чиқади

АҚШ Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг террорчилик мақомини қайта кўриб чиқади

Президент Доналд Трамп АҚШ давлат котиби Марко Рубиога Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) гуруҳига берилган “террорчилик ташкилоти” мақомини кўриб чиқишни буюрди.

Шунингдек, Трамп аш-Шаръа раҳбарлик қилаётган ҲТШнинг “хориждаги террорчи ташкилот” сифатидаги мақомини ҳам кўриб чиқишни буюрди.

Суриянинг ҳозирги президенти Аҳмад аш-Шаръа бошчилик қилган гуруҳ, дастлаб “Ал-Нусра”, деб номланган ҳамда “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг қаноти бўлган. Кейинроқ, аш-Шаръа 2016 йилда бу гуруҳ билан алоқаларни узган. Шундан сўнг улар бошқа исёнчи гуруҳлар билан қўшилиб, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”ни ташкил қилган. Аҳмад аш-Шаръа, 2024 йил декабр ойида Башар Асадни ағдаришга раҳбарлик қилган исёнчилар ҳужумидан аввал, Идлибдаги гуруҳларнинг норасмий етакчиси бўлган.

Киритилди: 17:07 01.07.2025. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!