АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕNTCOM) Эрон жанубидаги ракета майдончалари ва мина ўрнатишга уринаётган қайиқларни нишонга олганини эълон қилди.
CЕNTCOM маълумотларига кўра, ушбу зарбалар “ўз-ўзини ҳимоя қилиш” ҳамда “қўшинларни Эрон кучлари таҳдидидан муҳофаза қилиш” мақсадида амалга оширилган. Ҳужумлар Эрон ҳарбий-денгиз базаси жойлашган Бандар-Аббос яқинидаги ҳудудга берилган.
"АҚШ ҳарбийлари ўт очишни тўхтатиш режими даврида вазминликни сақлаган ҳолда ўз кучларини ҳимоя қилишда давом этмоқда", — деди CENTCOM матбуот котиби капитан Тим Ҳокинс.
Эрон ҳукумати Вашингтоннинг сўнгги зарбаларига ҳали расман жавоб қайтармади. Ушбу ҳодиса икки давлат ўртасидаги эҳтимолий тинчлик битимига қандай таъсир кўрсатиши номаълум.