АҚШ Сенати АҚШ ҳукуматининг Украинага яна 12,4 миллиард долларлик ёрдам ажратишни назарда тутувчи молиялаштириш лойиҳасини маъқуллади.
Бу ҳақда учрашув трансляциясига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Ташаббусни 60 дан ортиқ сенатор қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер Қўшма Штатлар Киевга 1,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети, жумладан, 18 та HIMARS МЛРС тақдим этаётганини тасдиқлаган эди.