Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади

АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади

​Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда.

​68 нафар сенатор қонун лойиҳасини ёқлаб, тўққиз нафари қарши овоз берди.

​Агентликнинг қайд этишича, Вакиллар палатаси ушбу ҳужжатни сентябр ойида кўриб чиқиши мумкин.

Қонун лойиҳаси АҚШ президентига Россия нефти ва табиий газининг энг йирик бешта харидорига, шунингдек, Россияга энергетик санкцияларни айланиб ўтишда энг кўп кўмаклашаётган бешта мамлакатга қарши божлар жорий этиш ваколатини беради.

Оқ уй раҳбари уларга нисбатан 100 фоиз миқдорида қўшимча бож киритиши мумкин бўлади.

Хитой ва Ҳиндистон асосий потенциал нишонлар ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳужжат АҚШга импорт қилинадиган Россия товарларига 500 фоизлик бож белгилаш имкониятини ҳам назарда тутади.

Киритилди: 12:23 08.08.2026. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!