АҚШ Россияга 3 минг нафар шимолий кореялик аскар келгани ҳақида маълумотга эга. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби маълумот берди.
"Tахминимича, бу аскарлар кемада Шимолий Кореядан Владивостокга, сўнгра Россия шарқидаги турли ўқув бўлинмаларига юборилган. Ҳозирда улар ўша ерда машғулотлар ўтказмоқда", - дея маълум қилди Кирби матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, у Қўшма Штатларда Россия Федерациясига юборилган КХДР ҳарбий хизматчилари Украинадаги можарода иштирок этиши ҳақида маълумот йўқлигини айтди.