АҚШ разведкаси Россия, Хитой ва Эрон АҚШ президентлик сайловларидан кейин зўравонликлар қўзғатиши мумкинлигини айтди.
Разведка расмийсининг айтишича, хорижий давлатлар “америкаликларни турли гурухларга бўлиб ташлаш ва уларнинг АҚШ демократик тизимига ишончини сусайтириш учун баҳсли мафкураларни тарқатиш ниятида”.
Унинг қўшимча қилишича, “айниқса, Россия, Эрон ва хитойлик” нуфузли шахслар АҚШдаги аввалги сайловлардан етарлича сабоқ олган ва тартибсизликлар, жумладан, ахборот ва кибероперациялар, жисмоний таҳдидлар ва зўравонликларни келтириб чиқаришга тайёр.