Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги сиёсий рақибларининг қотилликлари ҳақидаги ҳисоботни қисман ошкор қилди

АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги сиёсий рақибларининг қотилликлари ҳақидаги ҳисоботни қисман ошкор қилди

Қўшма Штатлар разведка идоралари томонидан 2016 йилда тузилган ҳужжат Bloomberg илтимосига кўра қисман махфийликдан чиқарилди. Мазкур ҳисоботда 2000 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда россиялик шахсларнинг хориждаги қотилликларига оид маълумотлар тўпланган. Қайд этилишича, қотилликларнинг кўпчилиги, шахсан Путиннинг рухсати билан амалга оширилган.

Қуйида ҳисоботда қайд этилган айрим қотилликларни келтирамиз:

— 2004 йилда Чеченистон Ичкерия Республикасининг собиқ раҳбари Зелимхон Яндарбиев Қатарда ўлдирилган;

— 2006 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Александр Литвиненко Лондонда радиоактив полоний ёрдамида ўлдирилган;

— 2012 йилда Россия расмийлари томонидан пул ювиш ишида асосий гувоҳ бўлган тадбиркор Александр Перепеличний Буюк Британияда вафот этган. Америка разведкаси унинг заҳарланганини даъво қилган, аммо Буюк Британия полицияси бунга етарлича далил топа олмаган;

— 2015 йилда Луганскда айирмачи Александр Беднов ўлдирилган. Унинг зирҳли транспорти қуролланган шахслар томонидан ўққа тутилган. АҚШ разведкасига кўра, босиб олинган минтақада назоратни кучайтириш учун Кремл томонидан ушбу қотилликка рухсат берилган.

Киритилди: 23:24 23.11.2024. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!