Украинани қуролсизлантириш бўйича махсус ҳарбий операция ўтказгани учун Россияни жавобгарликка тортишдан олдин НAТО давлатлари ўз ҳаракатларига жавоб бериши керак. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея хабар беради “РИA Новости”.
Хусусан, Захарова алянс мамлакатлари ўзларининг “ҳарбий саргузаштлари” ва Украина ҳукуматини Донбасс муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишга ундашдаги ҳаракатсизлиги учун жавоб бериши кераклигини таъкидлади.
У, шунингдек, алянс вакиллари “Европа қитъасида тинчлик пойдевори моҳиятан барбод бўлди” деганларида иккиюзламачилик қилишларига эътибор қаратди.
“Бу кимнинг қўли билан қилинган? НAТО давлатлари AҚШ антибаллистик ракета тизимларини чеклаш тўғрисидаги шартномани бузганини жимгина кузатмадими? Вашингтон Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан бир томонлама чиқиб кетганида, улар четда туришди", деди у.