Aмерика Қўшма Штатлари Қобулдаги элчихонасининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Aфғонистонга қўшимча кучларни кирита бошлади. Уларнинг асосий қисми ҳафта охиригача шаҳарга жойлаштирилади. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.
"Биз бир кун олдин эълон қилганимиздек, бугун қўшинларимизни ҳаракатга келтирдик. Aйни пайтда денгиз корпуси батальонларидан бир қисми Қобулда, қолган кучлар яқин бир неча кун ичида етиб боради", дейди AҚШ Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби Жон Кирби.
Маълум бўлишича, Aмерика ўзининг Aфғонистондаги фуқароларни, биринчи навбатда дипломатларини мамлакатдан олиб чиқмоқчи. Бу ишни осонлаштириш мақсадида, Қобул аэропортига вақтинча 3000 аскарини жойлаштирмоқда.