Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Путиннинг дипломатик ғалабасини эълон қилди

A A A
АҚШ Путиннинг дипломатик ғалабасини эълон қилди

Aфрика Иттифоқи раҳбари ва Сенегал президенти Макки Саллнинг Москвага ташрифини Владимир Путиннинг дипломатик ғалабаси деб аташ мумкин, деди CNN телеканали мухбири Девид Маккензи.

“Aфриканинг бир қанча давлатлари дон, кунгабоқар ёғи ва ўғит импорти бўйича Украинага ҳам, Россияга ҳам боғлиқ”, — деб таъкидлади у.

Шунинг учун улар БМТнинг Россия ҳаракатларини қораловчи резолюциясини қўллаб-қувватлашдан ўзларини тийишди. Журналистнинг фикрича, буни Путиннинг дипломатик ғалабаси ҳам дейиш мумкин.

Aгар Aфрика Украина ёки Россиядан ғалла ололмаса, бу озиқ-овқат нархининг кучли ошишига олиб келади ва унинг ушбу қитъада мавжудлигига шубҳа туғдириши мумкин, дея хулоса қилди Маккензи.

Жума куни Путин ва Салл ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Сенегал президенти Ғарбни Россияга қарши санкциялардан ғалла ва ўғитни олиб ташлашга чақирди, чунки уларга кириш имкони йўқлиги озиқ-овқат соҳасидаги вазиятни янада оғирлаштирди.

Киритилди: 17:20 04.06.2022. Ўқилди: 10363 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар