АҚШ президентлигига номзод ва Флорида губернатори Рон ДеСантис Украинанинг НАТОга киришига қарши чиқди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
"Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши бизнинг манфаатларимизга тўғри келади деб ўйламайман", деди у.
Десантиснинг сўзларига кўра, бу Қўшма Штатлар олдига қўшимча мажбуриятларни қўшади.
Унинг қайд этишича, агар Украина томони можарони тугатиш имкониятларидан фойдаланмаса, Вашингтон Киевга карт-бланш бермаслиги керак.