Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ президенти танқидчилардан ғазабланди

АҚШ президенти танқидчилардан ғазабланди

Трамп Эрон билан урушни тугатиш бўйича битимдан ташқари бошқа вариантлар ҳалокатли эканини айтди

АҚШ президенти танқидчиларининг Эронга нисбатан нега бунчалик юмшоқ муносабатда бўлганини сўрашидан ғазабланишини билдирди.

"Қаттиққўл бўлишнинг ягона йўли — у ерда яна икки-уч ҳафта қолиб, уларни аёвсиз бомбардимон қилишда давом этишдир. Тўғрими? Лекин бу бизга нима беради? Ҳўрмуз бўғози очилмайди. Бизда ойлаб нефт бўлмайди. Сиз бомбаларни ташлаётганингизда, бу тизим автоматик равишда ёпилади. Бу эса дунё бўйлаб депрессиясини келтириб чиқариши мумкин", — деди у.

Шунингдек, Трамп жаҳон нефт захиралари тугаётгани ва Ҳўрмуз бўғози ёпилган тақдирда глобал нефт инқирози юз бериши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Киритилди: 15:25 19.06.2026. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар