Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ президенти: Суриялик ҳамкасб билан учрашув яхши ўтди

A A A
АҚШ президенти: Суриялик ҳамкасб билан учрашув яхши ўтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Суриянинг муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шаара билан Ар-Риёддаги учрашуви яхши ўтганини айтди.

Бу ҳақда Реутерс агентлиги хабар берди.

Трамп Сурия президентини ёш ва жуда кучли билимга эга деб таърифлади. АҚШ президентининг фикрича, ал-Шаарада вазиятни назорат остида ушлаб туриш учун реал имконият бор.

Эслатиб ўтамиз, икки томонлама учрашув якунлари бўйича Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, АҚШ президенти Доналд Трамп, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа иштирокида тўрт томонлама форматда музокаралар бўлиб ўтди.

Киритилди: 20:00 14.05.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!