АҚШ Президенти Жо Байден ва Қатар Амири Тамим Бин Ҳамад Ал-Таний Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрликларини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти хабар берди.
Давлат раҳбарлари “минтақавий ва глобал муаммоларга жавоб беришда ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги иш бирлигини чуқурлаштириш ниятини билдирдилар”.
Шунингдек, Қатарнинг футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёрлиги ҳақида ҳам сўз борди.
Байден “Қатарнинг афғонлар манфаати йўлида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги ролини қадрлашини” айтди.
Америка етакчиси Жиддада Қувайт валиаҳд шаҳзодаси Машаал Ал-Аҳмад ас-Сабоҳ билан ҳам кўришди. Улар “бир қатор минтақавий муаммоларга жавоб бериш учун бирга ишлаш зарурлигини” эътироф этдилар.