Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ президенти Дональд Трамп энди телефон орқали назоратсиз мулоқот қила олмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп энди телефон орқали назоратсиз мулоқот қила олмайди

Бу сафар Дональд Трамп Оқ уйда анча интизомли кўринмоқда. Bild мухбири Ҳайко Ролоффнинг фикрича, бунинг сабаби шундаки, энди унинг орқасида уни «узукда ушлаб тура оладиган» аёл бор. Гап Трампнинг штаб раҳбари Сюзи Уайлс ҳақида бормоқда, у президентнинг ўзи томонидан «муздек хоним» деб аталади. Уайлс ўз ёрдамчилари ва маслаҳатчиси Стивен Миллер билан биргаликда президентни «ташқи таъсирлар»дан ҳимоя қилмоқда. Axios нашрининг ёзишича, улар Оқ уйга кириб-чиқадиган маълумотларни қатъий назорат қилишмоқда ва фақат керакли маълумотларни оммага етказишмоқда.

Биринчи президентлик муддати давомида Трампнинг телефон рақамига эга бўлган ҳар қандай одам тўғридан-тўғри унга қўнғироқ қилиши мумкин эди. Президент қўнғироқларга жавоб берар ва кўпинча шу мулоқотлардан кейин бир зумда қарорлар қабул қилар, кейин эса бу қарорларини Тwitter'да эълон қилиб юборар эди. Аммо бу энди ортда қолди. Трамп энди гольфдаги дўстлари, миллиардер танишлари ва бошқа яқинлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, ишидан чалғиши ёки улардан ўзига номақбул маслаҳатлар олиши мумкин эмас.

Сюзи Уайлс Трампнинг иш режасини тузади ва унга йўлланадиган қўнғироқларни фильтрлаб туради. У шунингдек, Оқ уй яна президент атрофидаги одамлар ўртасидаги ҳокимият курашининг майдонига айланиб қолмаслигини назорат қилмоқда (биринчи президентлик даврида деярли бирор кун шов-шувсиз ўтмаган эди).

Киритилди: 23:45 28.01.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!