Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Пекин Олимпиадасига бойкот эълон қилмоқчи

A A A
АҚШ Пекин Олимпиадасига бойкот эълон қилмоқчи

Оқ уй яқин орада Пекин Олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 5 декабрь, якшанба куни манбаларга таяниб CNN маълум қилди.

Қайд этилишича, гап америкалик расмийларнинг Олимпиадада тўлиқ иштирок этмаслиги ҳақида бўлади. Бундай қарор америкалик спортчиларни мусобақада қатнашиш имкониятидан маҳрум қилмаслик борасида Хитойга аниқ сигналдир. Бойкот шу ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.

Aввалроқ Байден журналистларнинг ушбу мавзу бўйича кўплаб саволларига жавоб беришдан бош тортган эди.

Жорий йилнинг май ойида AҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси халқаро ҳамжамиятни Хитойда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини дипломатик бойкот қилишга чақирганди. Унинг фикрича, дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари мусобақаларда қатнашишдан тийилиши керак. Бунга ХХР томонидан Шинжон-Уйғур автоном районида амалга оширилган оммавий репрессия сабаб бўлган. Пекин бу каби айбловларни қатъиян рад этади. Aйни пайтда AҚШ Миллий олимпия қўмитаси бойкотга қарши чиқди.

ХХIV Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:33 06.12.2021. Ўқилди: 2290 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар