Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ НАТОдан чиқмоқчими?

АҚШ НАТОдан чиқмоқчими?

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг республикачи аъзоси Томас Масси мамлакатнинг НАТОдан чиқиши ҳақида қонун лойиҳасини парламентга киритди.

Унинг айтишича, альянс эскирган, америкалик солиқ тўловчиларга қимматга тушади ва миллатни хориждаги урушларда иштирок этиш хавфига қўяди.

«НАТО — бу совуқ уруш даврининг қолдиғи. Биз НАТОдан чиқишимиз ва бу пулларни ўз мамлакати­миз­ни ҳимоя қилишга сарфлашимиз керак, социалистик давлатларни эмас. НАТО Совет Иттифоқига қарши туриш учун яратилган, аммо у 30 йилдан ортиқ вақт аввал қулаган», — деб ёзди республикачи.

Ташаббусда айтилишича, НАТО аъзолиги АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатларига мос келмайди. Қонун лойиҳасига кўра, АҚШ президенти Шимолий Атлантика шартномасининг 13-моддасига мувофиқ, қонун кучга кирганидан кейин 30 кундан кечиктирмай НАТОга мамлакатнинг чиқиши ҳақида билдиришнома юбориши керак.

Конгрессмен таъкидлашича, АҚШ Конституцияси доимий равишда ташқи ишлар аралашувига рухсат бермайди ва Вашингтон «бутун дунёнинг хавфсизлигини таъминлашга мажбур эмас, айниқса бой давлатлар ўз мудофааси учун тўлашдан бош тортган бир пайтда».

Массининг партиядоши, Юта штати­дан сенатор Майк Ли АҚШ Сенатига шу билан боғлиқ S.2174 қонун лойиҳасини киритди.

Киритилди: 13:22 11.12.2025. Ўқилди: 1822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар