Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ молия вазири Россияга таҳдид қилди

АҚШ молия вазири Россияга таҳдид қилди

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади, уни амалга ошириш Украина бўйича музокаралар жараёнига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Reuters агентлигига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон йирик иқтисодиётга қарши қўлланилган энг катта санкциялар пакетини ишлаб чиққан ва унинг жорий этилиши музокаралар столидаги тараққиётга бевосита боғлиқ.

Бессент, шунингдек, АҚШ Россияга босимни кучайтириш мақсадида «соя флоти»га қарши қўшимча чекловлар жорий этиш имкониятини ҳам кўриб чиқаётганини билдирди.

Киритилди: 22:46 05.02.2026. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!