Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ молия вазири Европани огоҳлантирди

A A A
АҚШ молия вазири Европани огоҳлантирди

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Европани энергия нархлари туфайли “қаттиқ қиш” кутаётгани ҳақида огоҳлантирди. АҚШ иқтисодиётига таъсири унчалик катта бўлмайди, деди у.

Бу ҳақда у Вашингтонда Atlantic журнали томонидан ташкил этилган анжуманда айтди.

“Европада энергия нархи кескин ошди. Қиш улар учун жуда оғир бўлади. Албатта, биз оқибатларини кўряпмиз, лекин улар каби азоб чекмаймиз”, — дея Йелленнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам аввалроқ Европани оғир қиш кутаётганини айтганди.

Киритилди: 16:40 23.09.2022. Ўқилди: 5113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар