Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Марказий қўмондонлиги Эронга қарши ҳужумлар тугаганини эълон қилди

АҚШ Марказий қўмондонлиги Эронга қарши ҳужумлар тугаганини эълон қилди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Apache вертолётининг уриб туширилишига жавобан Эронга берилган зарбалар тугаганини эълон қилди.

Бу ҳақда қўмондонлик ижтимоий тармоқ саҳифасидаги баёнотида эълон қилди.

"CENTCOM кучлари кеча АҚШ армиясининг Apache вертолётининг уриб туширилишига жавобан Олий қўмондоннинг кўрсатмасига биноан Эронга ўзини ҳимоя қилиш зарбаларини [ўтказишни] якунлади", дейилади баёнотда.

CENTCOM маълумотларига кўра, зарбалар Эрон радарлари, ҳаво мудофааси тизимлари ва Ҳормуз бўғозидаги ер усти бошқарув иншоотларига қаратилган.

Шунингдек, зарбалар АҚШ ҳаво кучлари ва денгиз флотининг аниқ бошқариладиган ўқ-дорилари ва қирувчи самолётлари ёрдамида амалга оширилгани таъкидланди.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!