Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан ТRT Haber телеканали эфирида маълум қилди.
"Биздан ҳеч қачон расмий ёки норасмий тарзда Венесуэла президенти Мадурони қабул қилиш сўралмаганган. Мадуронинг ўзи ҳам Туркияга келиш масаласида биз билан ҳеч қачон боғланмаган. Бизга бу масалада ҳеч қандай таклиф берилмаган", — деди Фидан.
Аввалроқ Тhe New York Times нашри Трамп Мадурога Венесуэла президенти лавозимидан истеъфога чиқиб, Туркияга жўнаб кетишни таклиф қилгани, бироқ у бунга рози бўлмагани ҳақида хабар берган эди.