АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси мамлакатнинг келаси йил учун мудофаа бюджети лойиҳасига таклиф қилинган икки тузатишни қабул қилмади, бу эса Украинага ёрдамни қисқартиришни назарда тутарди.
Бу ҳақда C-SPAN телеканали кўрсатувига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Конгрессмен Мэтт Гетц Украина Қуролли Кучларига ҳарбий ёрдам учун бюджет маблағларини ажратишга тўлиқ чек қўйишга интилди; 93 парламентарий унинг тузатишини ёқлаб, 339 нафари қарши овоз берди.
Шунингдек, конгрессмен Энди Биггс мудофаа бюджети лойиҳасидан Хавфсизлик ташаббуси доирасида Украинага 300 миллион доллар ёрдам ажратиш бандини чиқариб ташлашни таклиф қилди; 104 депутат уни қўллаб-қувватлади, 330 нафари қарши овоз берди.