6 январ куни ўтказилган махсус мажлисда АҚШ Сенати ва Вакиллар палатаси аъзолари Республикачилар оартиясидан номзод Доналд Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқладилар.
Трампнинг ғалабасини президентлик сайловларидаги рақиби, амалдаги висе-президент Камала Ҳаррис эълон қилди. У Конгресснинг ҳар икки палатаси қўшма йиғилишида раислик қилди. Сайловда Трамп 312 та сайловчи овозини олди, Ҳаррис эса 226 та овоз тўплади.