Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг маълум қилишича, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ фаолиятни молиявий жиҳатдан чеклаш мақсадида Колумбия президент Густаво Петро ва унинг яқинларига қарши санкциялар қўлланган.
Нафақат президент, балки унинг рафиқаси Вероника Алкосар, ўғли Николас Петро ва яқин ҳамкори Армандо Бенедеттига қарши чекловлар киритилган.
"Энди Петро ва уни яқинларининг Қўшма Штатлардаги барча активлари музлатилади, уларга тегишли мол-мулк ёки маблағлардан фойдаланиш тақиқланади. Шунингдек, АҚШ фуқаролари ва компанияларига улар билан ҳар қандай молиявий ёки тижорий битим тузиш қатъиян ман этилади", дейилади АҚШ Молия вазирлиги баёнотида.