Bloomberg хабар беришича, АҚШ ташкилотга 260 миллион доллар миқдордаги қарзини тўламаган.
22 январ куни АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги ЖССТга барча молиявий маблағлар ажратилиши тўхтатилганини, шунингдек, америкалик ходимлар ташкилотнинг штаб-квартираси ва бошқа офисларидан чақириб олинганини маълум қилди.
Доналд Трамп АҚШни ЖССТдан чиқариш ҳақидаги фармойишни президентлик фаолиятининг илк кунида имзолаган ва ташкилотни COVID-19 пандемияси давридаги ҳаракатлари учун танқид қилган эди.
ЖССТ низомига кўра, чиқишдан олдин барча молиявий мажбуриятлар бажарилиши лозим, бироқ ташкилот АҚШни қарзни тўлашга мажбурлаш ваколатига эга эмас.