АҚШ стратегик авиациясини жиҳозлайдиган модернизация қилинган B61-13 ядровий авиация бомбасини серияли ишлаб чиқариш июль ойида йўлга қўйилади.
Бу ҳақда АҚШ Ядро хавфсизлиги миллий агентлиги (NNSA) ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, янги авиабомбалар АҚШ президенти Дональд Трампга "янада мураккаб ва йирик ҳарбий нишонларни йўқ қилиш учун қўшимча имкониятлар" тақдим этади.