Ироқ расмийлари АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни талаб қиладиган мамлакатдаги хавфсизлик муаммоларини қайд этмаган. Бу ҳақда INA ахборот агентлиги мамлакат ҳукуматидаги манбага таяниб хабар берди.
"Ироқ томони АҚШ элчихонасининг муҳим бўлмаган ходимларини эвакуация қилишни талаб қиладиган ҳеч қандай хавфсизлик ҳодисасини қайд этмади", деди агентлик манбаси.
Манбанинг қайд этишича, АҚШ элчихонасининг айрим ходимларининг эвакуация қилиниши нафақат Бағдод, балки АҚШнинг Яқин Шарқдаги бошқа дипломатик ваколатхоналарига ҳам таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Яқин Шарқдаги барча базалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилгани хабар қилинганди. Пентагон ядровий музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда Эрондан эҳтимолий зарба кутмоқда.