Moody's рейтинг агентлиги АҚШ рейтингини салбий прогноз билан ААА дан АА1 га туширди.
Тегишли баёнот Moody's агентлиги сайтида эълон қилинди.
Рейтинг агентлиги бунинг сабаби сифатуда давлат қарзининг ўсиши бўйича хавотирларни кўрсатган. Агентлик АҚШ қарзининг 2035 йилга келиб тахминан ЯИМнинг 134 фоизига ўсишини кутмоқда. 2024 йилда бу кўрсаткич ЯИМнинг 98 фоизини ташкил этган.