Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ҳукумати Chevron компаниясининг Венесуэладан АҚШга нефть импорт қилишига рухсат берди

АҚШ ҳукумати Chevron компаниясининг Венесуэладан АҚШга нефть импорт қилишига рухсат берди

Октябрь ойи бошида The Wall Street Journal Вашингтон Венесуэла раҳбарияти билан нефть қазиб олишни тиклаш эвазига санкцияларни юмшатиш масаласини муҳокама қилаётганини хабар қилган эди.

АҚШ маъмурияти Chevron компаниясининг Венесуэладан АҚШга нефть етказиб бериш учун берган рухсати олти ой давомида амал қилишини маълум қилди. Шунингдек, Вашингтон уни бекор қилиши ҳам мумкин.

Вашингтон мамлакатда сайлов ташкил этишга эришиши учун Венесуэлага қарши санкцияларни юмшатишга тайёр, дея таъкидлади Қўшма Штатлар маъмурияти.

Вашингтон Каракас ва Венесуэла мухолифати ўртасидаги маслаҳатлашувлар қайта тикланишини олқишлашини қўшимча қилди.

Киритилди: 00:26 27.11.2022. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!