Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ҳаво ҳужумлари фонида Хитой Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларини намойиш этади

A A A
АҚШ ҳаво ҳужумлари фонида Хитой Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларини намойиш этади

Хитой яқинда Шимолий Африка давлати Миср билан илк бор қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишга тайёрланмоқда. Бу пайтда АҚШ Эрон билан муносабатлар кескинлашгани сабабли Яқин Шарқда ўз кучларини тўпламоқда.

Хитой раҳбари Си Сзинпин минтақадаги таъсирини мустаҳкамлаш учун Африкага 51 миллиард доллар маблағ ажратишни ваъда қилган. Хитой Миср билан муносабатларини "кенг қамровли стратегик шериклик" деб баҳолайди ва икки мамлакат "олтин ўн йиллик" сари илгариламоқда.

Бу Хитой ҳарбийларининг ўтган йилги ёздан бери Мисрга иккинчи ташрифи бўлади. Ўшанда улар август ойи охиридан сентябрь ойи бошигача бўлган ҳаво кўргазмасига ҳаво кучлари акробатик гуруҳининг еттита J-10 қирувчи самолёти ва битта Y-20 транспорт самолётини юборган эди.

Хитой Мудофаа вазирлиги чоршанба куни ўз веб-сайтида эълон қилишича, Хитой ва Миср ҳарбий-ҳаво кучлари апрель ойининг ўрталаридан май ойининг бошларигача Мисрда "Цивилизация бургутлари 2025" номи остида қўшма машғулот ўтказади.

Элонда айтилишича, Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг бир бўлинмаси Мисрга юборилади, бироқ бўлинма номи ёки жўнатиладиган қурол-аслаҳа тури каби батафсил маълумотлар келтирилмаган. Ҳарбий машғулотларнинг аниқ санаси ҳам ҳозирча номаълум.

Киритилди: 22:14 17.04.2025. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!