Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозини миналаш эҳтимоли ҳақидаги хабарлардан сўнг Эроннинг мина қўювчи кемаларини йўқ қилмоқчи

АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозини миналаш эҳтимоли ҳақидаги хабарлардан сўнг Эроннинг мина қўювчи кемаларини йўқ қилмоқчи

"Қўшма Штатлар Эрон кемаларига, жумладан миналаш учун ишлатиладиган 16 та катерга бир қатор зарбалар берди. Бу зарбалар Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналашни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар ортидан амалга оширилди", дея маълум қилди АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).

Ҳўрмуз бўғози яқинида Эроннинг мина қўювчи катерлари йўқ қилинганини АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида тасдиқлади.

Ҳўрмуз бўғози Яқин Шарқ мамлакатларидан нефт ташиш учун энг муҳим йўлаклардан бири ҳисобланади. Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши уруши бошланганидан буён ушбу бўғоз орқали фуқаровий кемалар деярли ҳаракатланмаяпти.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ ва Исроил мамлакатга ҳужумларни давом эттирар экан, Эрон минтақа орқали бир литр ҳам нефт экспорт қилинишига йўл қўймаслигини маълум қилди. Эррн айрим истисноларни фақат ўз ҳудудидан америкалик ва исроиллик дипломатларни чиқариб юборган давлатлар учун қўллашни таклиф қилди.

Киритилди: Бугун 12:31. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!