АҚШ ҳарбий саноати Хитой билан савдо уруши таҳдиди остида қолди, чунки ишлаб чиқарувчилар янги авлод F-35 қирувчи самолётларида Хитой қотишмасини алмаштира олмадилар.
Бу ҳақда Хитойнинг "Гуанча" нашри ёзмоқда.
Мақолада таъкидланишича, Қўшма Штатларнинг ҳарбий техника ишлаб чиқаришдаги етакчилиги Пекин назорати остидаги нодир тупроқ металлари етказиб беришга боғлиқ.
Америка саноати Хитойни чекловларни олиб ташлашга кўндирмоқчи.
АҚШ ҳукумати узоқ вақтдан бери Хитой таъминотига қарамлигидан хавотирда эди, шунинг учун у ушбу элементларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёки самолётларида қотишмани алмаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Бироқ ҳозирда Вашингтон бу муаммони ҳал қила олмади, деб ёзади нашр.