АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг иккита кемаси Тайван бўғозидан ўтишни бошлади, деб хабар бермоқда Reuters.
Бундай маневрлар Вашингтон ва Пекин муносабатларининг кескинлашувига сабаб бўлган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайбэйга ташрифидан кейин биринчи марта ўтказилмоқда.