Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Грецияга 9,4 миллиард долларлик ҳарбий техника сотишини маъқуллади

АҚШ Грецияга 9,4 миллиард долларлик ҳарбий техника сотишини маъқуллади

АҚШ Ташқи Ишлар вазирлиги, Грецияга 6,9 миллиард доллар қийматдаги 4 ҳарбий кемани сотиши билан бирга 2,5 миллиард долларлик модернизация битимларини ҳам тасдиқлади.

АҚШ Ташқи Ишлар вазирлигидан берилган ёзма баёнотга кўра, Грецияга потенциал ҳарбий кема сотилишини маъқуллаш ва мавжуд кемаларни модернизация қилиш ҳақидаги билдиришнома Конгрессга тақдим этилди.

Тасдиқлаш Грецияга 6,9 миллиард долларлик 4 та "Меко" синфидаги ҳарбий кемаларни сотишни ва 2,5 миллиард долларлик модернизацияни ўз ичига олади.

"Ушбу савдо Европадаги сиёсий барқарорлик ва иқтисодий жараён учун муҳим ҳамкор бўлган НАТО иттифоқчиси хавфсизлигини яхшилаш орқали Қўшма Штатларнинг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларини қўллаб-қувватлайди", — дейилади баёнотда.

Ушбу савдо амалга оширилиши учун конгресснинг тегишли қўмиталари 30 кун ичида ушбу тасдиқларга эътироз билдирмаслиги талаб этилади.

Киритилди: 13:55 11.12.2021. Ўқилди: 1861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!