АҚШ Давлат департаменти Гарвард университетининг талабалар визаларига ҳомийлик қилиш ваколатига нисбатан тергов бошлади.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.
У виза ҳомийлиги имтиёз эканини таъкидлади: “Фаолияти миллатимиз манфаатларига зарар етказадиган ҳомийлар бу имтиёздан маҳрум бўлишади”.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаган эди. Кейинроқ АҚШ суди Дональд Трамп маъмурияти томонидан ушбу тақиқни тўхтатиб қўйди. Университет президенти Алан Гарбер Гарвард жамоатчилигига университетнинг халқаро талабалари учун курашишга ваъда берди.