Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ G7 доирасида Россия нефти учун нархнинг юқори чегарасини пасайтиришга қарши чиқмоқда — Bloomberg

Агентлик бу ҳақда ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Ҳозирда G7 томонидан 2022 йил охирида жорий этилган нарх чеклови амалда бўлиб, у бир баррел учун 60 долларни ташкил этади. Евроиттифоқ эса бу нархни 45 долларгача туширишни таклиф қилмоқда, бу ташаббусни Канада ва Буюк Британия ҳам қўллаб-қувватламоқда", деб ёзади Bloomberg.

Агентлик суҳбатдошига кўра, АҚШ 22 май куни Канадада бўлиб ўтган “Катта еттилик” мамлакатлари молия вазирлари учрашувида мазкур таклифга эътироз билдирган.

"Европа давлатлари Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтириш бўйича келишувга эришишга умидини йўқотмоқда. Евроиттифоқ ва Буюк Британия рус нефти ортилган кўплаб танкерлар уларнинг ҳудудий сувларидан ўтаётгани сабабли, Қўшма Штатларсиз ҳам янги чекловларни киритиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу масала бўйича якуний қарор АҚШ президенти Доналд Трампга боғлиқ бўлади", дейилади Bloomberg хабарида.

15–17 июн кунлари Канадада G7 давлатлари етакчиларининг саммити бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:38 14.06.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!