Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ фойдаланувчилари учун Google Maps'да Мексика кўрфази Америка кўрфази деб ўзгартирилади

АҚШ фойдаланувчилари учун Google Maps'да Мексика кўрфази Америка кўрфази деб ўзгартирилади

Google компанияси, АҚШ фойдаланувчилари учун Google Maps (Хариталар) хизматида Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб ўзгартириши ҳақида хабар берди. CNN'нинг хабарига кўра, компания ушбу қарорни ўзининг узоқ муддатли амалиётига асосланиб қабул қилган. Google'нинг баёнотига кўра, агар расмий ҳукумат манбаларида номлар янгиланган бўлса, компания уларни ўзгартиради.

25 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб номлашни буюрган ва Аļаскадаги Денали чўққисини Мак-Кинли чўққиси деб ўзгартирган. Google, шунингдек, Денали чўққисини ҳам Аļаскадаги ўз хариталарида Мак-Кинли деб ўзгартиради. Компания, «Расмий номлар турли мамлакатларда фарқ қилади, Google Maps фойдаланувчилари эса маҳаллий расмий номни кўришади», деб таъкидлади.

«Қолган дунё аҳолиси иккала номни ҳам кўради. Бу ҳолат шу ерда ҳам амал қилади», деди Google вакили.

Киритилди: 02:32 29.01.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!