Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ федерал суди Трамп маъмурияти томонидан H-1B визалари учун жорий қилинган 100 минг долларлик тўловни ноқонуний деб топди

АҚШ федерал суди Трамп маъмурияти томонидан H-1B визалари учун жорий қилинган 100 минг долларлик тўловни ноқонуний деб топди

CBS News хабарига кўра, ҳудудий суд ушбу чорага қарши чиққан 20 та штатнинг даъвосини қаноатлантирган.

Суд қарорида айтилишича, маъмурият ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, Конгресс тасдиғисиз виза олиш учун амалда "солиқ" жорий этган.

Ички хавфсизлик вазирлиги суднинг бу қарорини танқид остига олиб, уни "суд фаоллиги" деб атади.

Вазирликнинг таъкидлашича, тўловларнинг оширилиши америкалик ишчи кучини ҳимоя қилиш ва дастурнинг шаффофлигини оширишга қаратилган эди.

Маълумот учун, H-1B виза дастури компанияларга тор соҳалар бўйича хорижлик мутахассисларни ишга олиш имконини беради. Иш берувчилар учун одатий тўловлар одатда 1,7 минг доллардан 4,5 минг долларгача бўлган. Трамп томонидан ўтган йилнинг сентябр ойида имзоланган фармони эса Қўшма Штатлардан ташқарида яшовчи барча янги талабгорлар учун 100 минг долларлик қўшимча тўловни мажбурий қилган эди.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!