Қўшма Штатлар Фаластин футбол ассоциацияси раҳбари Жибрил Ражубга мамлакат ҳудудида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учрашувларига ташриф буюриш учун виза беришдан бош тортди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Фаластин футбол ассоциацияси раҳбари АҚШ визаси берилмаганини тасдиқлаган. У Вашингтоннинг мазкур қарорини адолатсиз деб баҳолаган.
Жибрил Ражуб узоқ йиллар давомида Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктлари жамоаларини мамлакат миллий чемпионатига қўшишилига қарши чиқиб келган. У буни халқаро футбол қоидалари бузилиши сифатида баҳолаган. Шунингдек, у FIFA’ни Исроилга нисбатан санкциялар қўллашга чақирган. Шу сабабли, унга виза берилмагани тахмин қилинмоқда.
2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати кеча, 11 июн куни Мехико шаҳрида Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан старт олди. Турнир ўйинлари АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда.