Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Эронга янги зарбалар берди

АҚШ Эронга янги зарбалар берди

АҚШ ҳарбийлари Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) объектларига янги зарбалар берди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.

Қўмондонликка кўра, ҳужумлар КСИРнинг Ҳурмуз бўғозида савдо кемалари ва минтақага жойлаштирилган америкалик ҳарбийларга қарши ҳужум қилишга уринганига жавоб бўлган.

Бу АҚШ ва Эрон ўртасида бир ойдан ортиқ вақт ичидаги биринчи ўзаро зарба алмашинувидан кейинги янги ҳужумдир. Аввалроқ Эрон Иордания ва БААдаги Америка ҳарбий объектларига ракета зарбалари берганини, АҚШ эса Эроннинг Ларак оролидаги ракета қурилмаларига ҳужум қилганини билдирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг кейинги ҳаракатлари «жуда чекланган» бўлишини айтди. У Эроннинг ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларига катта зарар етказилганини таъкидлади.

Трамп Ҳурмуз бўғози очиқ эканини айтган бўлса-да, кемалар ҳаракати урушдан олдинги даражага нисбатан анча пасайган.

Аввалги зарбалардан сўнг жаҳон нефть нархлари қарийб 3 фоизга ошган, АҚШ фонд бозорларида эса пасайиш кузатилган.

Киритилди: 20:50 02.09.2026. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!