Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Эронга қўшин жўнатадими?

АҚШ Эронга қўшин жўнатадими?

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга Америка ҳарбийларини жўнатиш эҳтимолини кўриб чиқмаяпти, деб хабар берди CNN телекомпанияси.

Телеканалнинг маълумот беришича, Америка маъмуриятининг юқори мартабали вакилларидан бирининг сўзларига кўра, АҚШ қўшинларининг Эронда амалиёт ўтказиши Трамп кўриб чиқаётган имкониятлар рўйхатидан ўрин олмаган.

Шу билан бирга, Оқ уйда Теҳронга куч билан таъсир кўрсатишнинг айрим вариантлари муҳокама қилинмоқда, лекин Вашингтондагилар Эронга зарба берилиши акс таъсир кўрсатиши мумкинлигидан, хусусан, мамлакат аҳолисининг жипслашиши ёки Эроннинг ҳарбий жавоб қайтаришидан хавотирланмоқда.

Киритилди: 23:17 12.01.2026. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!