Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эрондаги объектларга зарба берганини тасдиқлади

АҚШ Эрондаги объектларга зарба берганини тасдиқлади

АҚШ ҳарбий хизматчилари Эрон ҳудудидаги объектларга зарба берди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги — CENTCOM маълум қилди.

Қўмондонликнинг X ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотига кўра, Америка ҳарбийлари Эронга қарши зарбаларни Москва вақти билан соат 19:00 дан бошлаган.

"Ушбу зарбалар Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳурмуз бўғозидаги савдо кемаларига ҳамда минтақада жойлаштирилган АҚШ ҳарбий хизматчиларига қарши сўнгги ҳужум уринишларига жавобан амалга оширилди", — дейилади хабарда.

Киритилди: 23:05 01.09.2026. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!