Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эрон яқинида мисли кўрилмаган ҳарбий куч тўпламоқда

АҚШ Эрон яқинида мисли кўрилмаган ҳарбий куч тўпламоқда

Америка ҳарбийлари парвозларни кузатиш маълумотлари ва сунъий йўлдош тасвирларига таянган ҳолда, Эрон яқинидаги ҳарбий иштирокини ошириб, Европа ва Яқин Шарқдаги базаларга 150 дан ортиқ самолётни кўчириб ўтказди, деб ёзади "The Washington Post".

"Тўпланаётган кучлар қуруқликдан бостириб кирмасдан, кўп кунлик операцияга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради", — дейилади нашрда.

Аниқлик киритилишича, ўнлаб қўшимча самолётлар илгари Грециянинг Крит ороли қирғоқларида кўринган "USS Gerald R. Ford" авиаташувчи кемаси бортига жойлаштирилган.

"Ford Яқин Шарққа юборилган иккинчи авиаташувчи бўлди ва унинг келиши ҳозирда минтақада АҚШнинг барча амалдаги кемаларининг тахминан учдан бир қисми мавжудлигини англатади", — деб таъкидланади мақолада.

Газетанинг қайд этишича, АҚШ Қуролли Кучларининг минтақадаги ҳозирги иштироки сўнгги йигирма йилликдаги энг йирикларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 23:33 24.02.2026. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!