Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Эрон билан сулҳни Ливанга кенгайтиришни кўриб чиқмоқда

АҚШ Эрон билан сулҳни Ливанга кенгайтиришни кўриб чиқмоқда

Қўшма Штатлар Ливанни Эрон билан вақтинчалик сулҳ битимига қўшиш имкониятини истисно қилмаяпти.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт матбуот анжуманида маълум қилди.

У Эрон билан амалдаги сулҳ битими Ливанда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни ўз ичига олмаслигини яна бир бор таъкидлади.

"Ливан сулҳ битимининг бир қисми эмас... Ишончим комилки, бу масала Президент Дональд Трамп ва Бош вазир Беньямин Нетаньяху ва барча манфаатдор томонлар ўртасида муҳокама қилинади", деди Левитт.

Оқ уй вакили шунингдек, Исроил Эрон билан сулҳ битимини бузишга уринаётгани ҳақидаги тахминларни рад этди: "Шахсий суҳбатларда Бош вазир Нетаняху Трамп билан ўзи омма олдида айтган гапларини аниқ айтди: у Президентни қўллаб-қувватлайди ва Исроил Қўшма Штатларнинг асосий иттифоқчиси ва ҳамкори бўлиб қолмоқда", дея қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!