Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Эрон билан музокаралар ўтказмоқда

АҚШ Эрон билан музокаралар ўтказмоқда

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп америкалик расмийлар сўнгги бир неча кун ичида Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказганини ва бу музокараларни давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Вашингтонда “Мелания” номли ҳужжатли филм намойиши вақтида маълум қилди.

Трампнинг айтишича, айни пайтда АҚШнинг жуда катта ва қудратли ҳарбий кемалари Эрон томон йўл олган.

"Бу кемалардан фойдаланишга тўғри келмаса, жуда яхши бўларди", — деди Оқ уй раҳбари.

Журналистлар Трампдан Эронга қандай талаблар қўйилгани ҳақида сўраганида, у икки асосий шартни очиқ айтганини билдирди.

"Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак ва норозилик намойишларида қатнашаётган фуқаролар ўлдирилмаслиги лозим", — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 15:41. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!