Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Давлат котибининг қурол савдоси бўйича ёрдамчиси Қозоғистонга келади

АҚШ Давлат котибининг қурол савдоси бўйича ёрдамчиси Қозоғистонга келади

АҚШ Давлат котибининг қурол айланмасини назорат қилиш, олдини олиш ва барқарорлик сиёсати бўйича ёрдамчиси Мэллори Стюарт келаси ҳафта Астанага ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

Ташриф 22-28 июнь кунларига мўлжалланган.

“Астанада давлат котиби ёрдамчиси Стюарт АҚШ Давлат департаменти ва Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ўртасида Миллий ядровий хавфларни камайтириш маркази (NNRRC) хавфсизлик тармоғи бўйича келишувни имзолайди”, - дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.

Бу келишув АҚШ-Қозоғистон муносабатлари салоҳияти ва хавфларни камайтириш ва глобал барқарорликдан манфаатдорлигини кўрсатади.

Шундан сўнг АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Стюарт Ядровий қуролсизланишни назорат қилиш бўйича халқаро ҳамкорликнинг (IPNDV) ўн йиллигида иштирок этиш учун Женевага боради.

У ерда у ядровий қуролсизланиш назоратининг келажаги бўйича сессияда нутқ сўзлайди.

Киритилди: 20:30 23.06.2024. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!