АҚШ Испаниянинг Вашингтонга ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишни рад этаётганидан ва бу билан «мақтанаётганидан» жуда қаттиқ ҳафсаласи пир бўлган.
«Америка Қўшма Штатларисиз НАТО мавжуд эмас. Агар биз эртага қўшинларимизни Европадан олиб чиқишга қарор қилсак, бу НАТОнинг охири бўлади.
Агар НАТОнинг моҳияти фақатгина биз ҳужум содир бўлган тақдирда Европани ҳимоя қилишимиздан иборат бўлса-ю, лекин улар бизга керак бўлган вақтда базаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бермаса, демак, бу унчалик яхши келишув эмас.
Америка Қўшма Штатлари ёрдамга муҳтож бўлган вақтда, биз ҳимоя қилиш мажбуриятини олган НАТО аъзоси бўлмиш Испания каби давлатларнинг ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тақиқлаши ва бу билан мақтаниши жуда ачинарли ҳолат», — деди Рубио.