Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ давлат котиби: Трамп Путин билан тезроқ учрашишни истамоқда

АҚШ давлат котиби: Трамп Путин билан тезроқ учрашишни истамоқда

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, президент Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан имкони борича яқин фурсатларда учрашиш ниятида. Ҳозирда учрашувнинг жойи ва вақти муҳокама қилинмоқда.

Рубионинг таъкидлашича, бундай учрашув Украинадаги ҳарбий можарони ҳал этишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш мақсадида ташкил этилади.

АҚШ давлат котибининг қўшимча баёнотларида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилган:

Россия томони Украинада ўт очишни тўхтатишга оид талабларни ўз ичига олган ҳужжат устида иш олиб бормоқда;

Агар Украина масаласидаги музокаралар самара бермаса, АҚШ Конгресси Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни қабул қилиши мумкинлиги россияликларга маълум қилинган;

Санкциялар масаласи АҚШ маъмуриятидан кўра, Конгресс ихтиёридаги мустақил жараён ҳисобланади;

Вашингтон томони чексиз музокараларга эмас, яқин вақт ичида амалий натижаларга эришишга интилмоқда.

Киритилди: 15:48 18.05.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!