АҚШ давлат котиби Майк Помпео 29 январдан 4 февралга қадар Буюк Британия, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Помпео дастлаб Лондонда Борис Жонсон, Доминик Рааб каби сиёсатчилар учрашади, 30 январда эса Киевда Украина раҳбарияти билан кўришади. Сўнгра Беларусь ва Қозоғистон ва ниҳоят 2-3 февралда Ўзбекистонга ташриф амалга оширилади.
Помпеони Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади. АҚШ лавлат котиби шунингдек, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ҳам учрашув ўтказади.
Помпео Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида C5+1 форматида учрашув ҳам ўтказади.