"Украинага 2,68 миллиард долларлик ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларининг эҳтимолий савдоси маъқулланди. Келишув Украина учун ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини модернизация қилиш воситалари ва унга ёндош ускуналарни харид қилишни кўзда тутади", дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Агар буни АҚШ Конгресси тасдиқласа ва битим тузилса, Украина ушбу харидни Европа мамлакатлари томонидан ўтказилган бадаллар ҳамда Қўшма Штатларнинг аввалги президенти Жо Байден маъмурияти томонидан ажратилган “Хорижий ҳарбий молиялаштириш” (FMF) дастури маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.